Мусобақанинг саралаш босқичлари дастлаб ҳудудларда май ойида бўлиб ўтди.
Мамлакат чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан жами 28 нафар ҳаваскор шахматчи ва шашкачилар ғолиблик учун дона сурди. Шахмат бўйича 14 нафар иштирокчи, яъни эркак нотариуслар ва худди шунча аёл нотариуслар шашка бўйича беллашдилар.
4 соат давом этган турнир қизғин баҳсларга бой кечди. Мусобақа якунида шахмат бўйича фахрли 1-ўринни Андижон вилояти Бўстон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Муқимжон Мўйдинов, шашка бўйича 1-ўринни Хоразм вилояти Хива туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Гавҳар Саъдуллаева эгаллади.
Шахмат бўйича 2-ўринни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Алишер Абдиназаров, шашка бўйича 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Нуржамал Мамбетниязова эгаллади.
Тадбир сўнггида ғолибларга Нотариал палатанинг дипломлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ҳар иккала тур бўйича 1-ўринларни эгаллаган ғолиблар Украинада бўлиб ўтган халқаро спорт фестивалига чиптани қўлга киритдилар. 2-3 ўринлар соҳиблари ҳамда фаол иштирокчиларга санаторийларга йўлланмалар берилди.