Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Ёнғин оқибатида вайрон бўлган биноларни текшираётган қутқарувчилар бугун яна беш кишининг жасадини топганликлари ҳақида хабар берилди.
Аввалроқ 2024 йил июль ойидан бери турар-жой мажмуасининг саккизта блокида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва бинолар бамбук искала ва яшил тўр билан қоплангани ҳақида хабар берилган эди. Расмийларнинг таъкидлашича, таъмирлаш ишларида фойдаланилган тез ёнадиган пенополистирол материал ёнғиннинг тез тарқалишига сабаб бўлган. Ёнғин билан боғлиқ ҳолат туфайли 11 киши ҳибсга олинди, деб хабар берди report.az.