«Мармаробод» МЧЖ кластернинг асосий бўғини, яъни табиий тошларни қазиб олиб, барча қайта ишловчиларни зарур хом-ашё билан таъминловчи корхона этиб белгиланди.
«Мармаробод» МЧЖ ҳудудида майдони 11000 кв.м. (100м*114м) бўлган асосий бино ва яна 10 та кичик лойиҳа бинолари қурилиши якунланди.
Банкнинг 4 млн долларлик имтиёзли маблағлари ҳисобига Хитой давлатидан замонавий ускуналар 2019 йил октябрь-ноябрь ойларида тўлиқ келтирилди ҳамда монтаж қилинди. Ускуналар йиллик қуввати 70 минг куб тош қазиб олиш ва 1,2 млн метр кв тошни қайта ишлашга мўлжалланган.

Ҳозирги кунда «Мармаробод» МЧЖга тегишли 2 та карьерда (Пашшот, Парғат) янги ускуналарда гранит тошларни замонавий усулларда қазиш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача 15 000 куб метр табиий тошлар қазиб олинди.
Карьерларда очиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ҳозирда кунлик қазилган 100 куб тошдан 50 куб яроқли тош олинмоқда. Карьерлар тўлиқ очилиши билан (октябрь) карьерлардан кунига 200 куб, ойига 6000 куб, йилига 72 000 куб тош қазиб олиш режалаштирилган.

Хитойдан 4 та малакали инженер-мутахассислар жалб қилиниб, улар томонидан янги ускуналар монтаж қилинди ҳамда маҳаллий ёшлар ускуналарда ишлашга ўргатилди.
Банк маблағлари ҳисобидан 10 та ишлаб чиқариш бинолари (хар бири ўлчами 20м*48м) қурилиши якунланди. Ушбу биноларга ускуналар имтиёзли кредитлар асосида келтирилиб, лойиҳа ишга тушгач улар 10 та маҳаллий тадбиркорга тайёр бизнес сифатида сотилади.

Сентябрь ойида Ўзмиллийбанкнинг барча вилоят бўлимларида «Табиий тошларни сотиш офислари» ташкил қилиниб, тошларни сотиб олиш бўйича банкнинг янги кредит маҳсулотлари ва механизмлари ишлаб чиқилади.
Сентябрь ойида Тошкент (Ўрикзор даҳаси) ва Самарқанд шаҳарларида «Мармаробод» МЧЖ кўргазма залларини (show room) очилди.
