Дунёнинг 30га яқин давлатидан маҳоратли юнон-рум кураши усталари иштирок этган ушбу мусобақада юртимиз спорт шарафини Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги полвонларимиз ҳимоя қилишяпти. Ҳозиргача бир нечта вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлиб улгурди.
Қувонарлиси, -55 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Ортиқбоев барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлди. У финалда германиялик Фабиан Шмиттдан 9:0 ҳисобида устун келди. Шу вазн тоифасидаги яна бир курашчимиз Илҳом Баҳромов эса италиялик Жованни Френини енгиб, кумуш медалга эга чиқди. Гап шундаки, ушбу вазнда иштирокчилар сони кам бўлгани боис, беллашувлар айлана тизимда ўтказилди.
-60 кг вазн тоифасидаги терма жамоамиз аъзоси, Осиё чемпиони Исломжон Баҳромов ҳам мусобақа ғолибига айланди. У туркиялик Ахмет Уярга қарши кечган финал баҳсида рақибини аяб ўтирмади – 9:0 ва терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медаль қўшиб қўйилди. Худди шу вазн тоифасидаги полвонимиз Феруз Тўхтаев бронза медали учун кечган баҳсда польшалик Мича Трашни мағлуб этди.
Ўтиш беллашувида италиялик Франческо Беллинодан 8:0 ҳисобида устун келган Мирзобек Раҳматов (-67 кг) бронза медали учун кечган учрашувда молдовалик Данияр Исламовга ютқазиб қўйди. Арам Варданян (-72 кг) эса бронза медали учун бўлиб ўтган баҳсда бир очко (8-9) фарқи билан финляндиялик Микко Пелтокангасдан енгилди.
Шу тариқа, терма жамоамиз Gran Prix Zagreb Open турнирида 2та олтин, биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, Равшан Рўзиқулов мураббийлигидаги юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз 19-29 январь кунлари Хорватиянинг Пореч шаҳрида ташкил этиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади.
Gran Prix Zagreb Open: ҳамюртларимиз ҳисобида иккита олтин ва биттадан кумуш ва бронза
Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида юнон-рум кураши бўйича мавсумнинг илк расмий мусобақаси – Gran Prix Zagreb Open 2021 турнири якунланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Россиядаги доимий вакили тайинланди
- Бортида 37 нафар ноқонуний мигрант бўлган қайиқ Малайзия яқинида ағдарилиб кетди
- Ангрендаги икки киши тўқнашган зиплайн демонтаж қилинди
- Иссиқ кунда аччиқ маҳсулот истеъмол қилиш зарарлими?
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалига чиқди
- Ўзбекистонда апрель ойида 13 та уюшган наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Риёсиз сўзлар
- Президентимиз Боғимайдон маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
- Давлатимиз раҳбари Қувада жорий этилган агровольтаика технологияси билан танишди
- Ўзбекистон Президенти ва Чехия Бош вазири биргаликда дарахт экдилар
- Сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳасидаги вазифалар кўриб чиқилди
- Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси — 11 та медални қўлга киритди