Сиёсатчи оролни қўлга киритиш ҳақидаги ҳар қандай гапни рад этди. У Вашингтон хавотирлари ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: АҚШ Пекин бу мақсадлар учун Гренландияга катта миқдорда пул таклиф қилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
“Мен Гренландия халқи уларнинг эркинлигидан маҳрум этадиган таклифни қачонлардир қабул қилишини қатъиян рад этаман”, деди Бош вазир.
Аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландияни аннексия қилиш масаласини жиддий ўйлаётгани ва бу ҳарбий йўл билан амалга ошишини истисно қилмаслиги маълум бўлган эди, деб хабар беради lenta.ru.
Америка раҳбарининг таъкидлашича, Гренландия Вашингтонга нафақат минтақавий, балки халқаро хавфсизликни таъминлаш учун ҳам керак.