Ёнғин Афинадан 30 километр узоқликда жойлашган қишлоқлардаги уйлар ва меҳмонхоналарга яқинлашиб келмоқда. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

200 дан ортиқ киши ва 60 та махсус техника жалб этилган. 15 та самолётдан туриб ёнаётган жойларга сув сепилмоқда.

Ёнғинни ўчиришда тутун, кучли шамол ва мисли кўрилмаган иссиқ ҳарорат тўсқинлик қилмоқда. Грецияда иккинчи ҳафтадирки ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб кетмоқда. Бундай иссиқ об-ҳаво июль ойининг охиригача давом этади, деб хабар беради mir24.tv.