Ёнғин Ахая минтақаси тоғларида юзлаб гектар ўрмонларни қамраб олди. Ёнғин аҳоли пунктларига яқинлашиб қолган. Расмийлар оммавий эвакуация ҳақида эълон қилди. Одамлар қишлоқларни тарк эта бошлади.

Тоғларда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Тўртта самолёт ва вертолёт ёнғинни бартараф этиш ишларига жалб қилинди. Ғайритабиий иссиқ ҳарорат туфайли вазият мураккаблашмоқда, деб хабар беради mir24.tv.