Ҳозиргача 50 киши билан боғланишнинг имкони бўлмади. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришда давом этмоқда. Вертолётлар воситасида табиий офат ҳудудидан 70 киши, жумладан, болалар эвакуация қилинди. Энди улар хавфсиз жойда.
Пайшанба куни тушдан кейин Рача минтақасида кўламдор ер кўчкиси юз берди. Кўчки ва сел икки кўприкни, шунингдек, йўлларини вайрон қилди. Дам олувчиларнинг ўзлари айтганидек, сув ва лой оқими йўлида учраган ҳамма нарсани оқизиб кетди. Уч қаватли меҳмонхона биноси табиий офатга бардош бергани уларнинг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар беради mir24.tv.