Вилоят маркази Гулистон шаҳрининг жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш бўйича Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Ойбек Эрбеков, АТТО ҳудудий менежери Б.Сабиров, UZCARD бўйича мутахассиси Д.Шоёкубов ҳамда маҳаллий ташувчи корхоналар раҳбарлари ўртасида мазкур тизим юзасидан фикр алмашилди ва ушбу тизимни жорий этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Биринчи босқичда Гулистон шаҳар ичи йўналишларда хизмат кўрсатувчи 60 дан ортиқ автобусларда автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш белгиланган.

Шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этишдан асосий мақсад, аҳолига сифатли транспорт хизматини ташкил этишдан иборат.

Тизим тез кунларда ишга туширилади, деб хабар беради sxabar.uz Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси маълумотига таяниб.