Ижтимоий тармоқларда Гулистондаги умумий ўрта таълим мактабида Хитой тилидан дарс бериш ташаббуси билан чиқиб, вилоятда тўсиқларга учраган Муроджон Кенжабаев ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ли Тинг ҳақидаги воқеалар Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганилди. 

Республика таълим маркази мутахассислари иштирокида хитойлик келинга мактабда Хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилиб, имзоланди. 

"Ташаббускор фуқаро — ривожланишнинг муҳим омили. Янги ғоя ва таклифларнинг қабул қилиниши илғор ва зарурий ғояларнинг туғилишига замин яратади. 

Яқин йилларда Гулистон Хитой тилини ўқитиш бўйича ўзининг мактабига эга бўлишига ишонамиз", дейди Шуҳрат Сатторов.