Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган “Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда” ҳужжатли фильми премьера қилинди.

Кинокартина етук маърифатпарвар адиб Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳаёти ва ижодига бағишланган.

Кинематография агентлигининг хабарига кўра, фильм сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов, композитор Абулқосим Муинзода, картина директори Шуҳрат Балтабаевлардан иборат ижодий гуруҳ томонидан суратга олинди.