Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Қайд этилишича, БМТ раҳбари Антониу Гутерриш ташкилот июль ойидаёқ маблағсиз қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Инқирозга айрим мамлакатлар томонидан бадалларни тўламаслик ва ташкилотга сарфланган маблағларни қайтариш мажбуриятини юкловчи ички бюджет қоидаси сабаб бўлган. БМТ 2025 йилни аъзо давлатлар томонидан 1,6 млрд доллар қарз билан якунлади ва 2027 йилда ташкилот амалда йўқ бўлган 1,3 млрд долларлик ишлатилмаган маблағни қайтаришга мажбур бўлади.
ОАВнинг ёзишича, бунга биринчи навбатда АҚШ томонидан тўловлар бўйича рекорд даражадаги қарзлар сабаб бўлган. Ҳозирда Вашингтон БМТнинг мунтазам бюджети ва тинчликни сақлаш миссияларига 4,5 млрд доллардан ортиқ қарз бўлиб турибди.