Соат 21 лар атрофида даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга халақит бераётган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва анестезиолог-реаниматолог шифокор Т.Ҳ. ўртасида келишмовчилик келиб чиққани оқибатда беморнинг ўғли шифокорга мушт кўтарган.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, шифокор “калла ва бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ-бурун асоси гематомалари” ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.
Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолатни ўз назоратига олган.