71 та чигит экиш техникалари ва отрядлар шакллантирилиб, бу отрядларга тажрибали қишлоқ хўжалиги мутахассислари жалб этилди.
— Бу йил тумандаги 333 фермер хўжалиги томонидан 6500 гектар майдонга чигит экишни мўлжаллаганмиз. Мўл ҳосил этиштиришнинг асосий омилларидан бири навни тўғри танлаш ва ўз вақтида экиш, — дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Завқиддин Бўриев. — Йиллар давомида орттирилган тажрибага биноан деҳқонларимиз бу йил ғўзанинг «Бухоро-6» ва «Бухоро-10» навларини экишни режалаштирилган.
Айни пайтда тумандаги М. Рахмонов ҳудудидаги «Рустам бобо набираси Даврон» ва Охунбобоев ҳудудида фаолият олиб бораётган «Миркомил УА» фермер хўжаликларининг дала майдонларида чигит экилмоқда.