Ғузор туманида ташкил этилган тадбир ҳам юртдошимиз Зарифа Маҳкамованинг хотирасидан бир умрга жой олади.
— Узоқ йиллардан бери хонадонимни таъмирлаш ҳақида ўйлаб юрардим, — дейди З.Маҳкамова. — Аммо рўзғорнинг ташвишлари ҳаммамизга маълум. Боз устига, уй таъмирлаш учун ҳам каттагина маблағ керак. Шу боис тумандаги мутасадди органларга мурожаат қилдим. Улар илтимосимни ерда қолдиришмади.
Таъкидлаш керак, Зарифа опанинг хонадони “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан таъмирлаб берилди. 16 миллион сўмдан ортиқроқ маблағ сарф этилган мазкур хайрия тадбирида хонадоннинг ички ва ташқи кўринишлари таъмирланиб, эшик ва деразалар янгисига алмаштирилди.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати