Ҳарорат фони иқлим меъёрларидан 8-10° га кўп бўлади ва 15-20° илиқ, жанубда 22-27° илиқ атрофида бўлади.

16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларининг жанубидан жуда илиқ ҳаво кириб келиши кучаяди.

18 февраль куни энг иссиқ кун бўлиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15° га кўп бўлади ва метеорологик кузатув даври учун шу кунларнинг мутлақ қийматларидан кўп бўлади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, об-ҳаво шароити кескин ўзгариши кутилмоқда.

18-19 февраль кунларида босим ўзгаришида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.