“Сўғдиёна” клуби ОФК кубоги ўйинларида муваффақиятли қатнашаётганидан хабарингиз бор, албатта.  Жиззахликлар навбатдаги босқич – ҳудудлараро плей-офф ярим финалида  Ҳонконгнинг “Истерн Лонг Лайнс” клуби билан баҳслашади. Бу ўйин 6 сентябрь куни Жиззахда бўлиб ўтади.

Бугун ушбу беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Бош ҳакам Аҳмад Алали (Кувайт), унга қанотларда Аббос Ғолум (Кувайт), Ёқуб Алмутаири (Кувайт) ёрдам беради. Захира ҳаками Али Реда (Ливан). Ҳакамлар назоратчиси Исмоил Сафири (Эрон)  ва учрашув комиссари Башир Шафиқ Абдул Холиқ (Ливан).

“Сўғдиёна” ҳонконгликларни мағлуб этса, ярим финал – ҳудудлараро плей-офф финалида  Малайзиянинг “Куала Лумпур” ва Индонезиянинг “Макассар” жамолари ўртасидаги ўйин ғолиби билан учрашади. Бу ўйин ҳам Жиззахда, 5 октябрь куни ўтказилиши мумкин.