Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда атоқли ёзувчи, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби Абдулла Қаҳҳор ҳақида “Ҳақиқат мендан устун” ҳужжатли фильми суратга олинди.
Мазкур кинокартина Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Адиблар хиёбони”га ташрифи ва киноижодкорлар билан учрашуви давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида яратилган.
“Ҳақиқат мендан устун” ҳужжатли фильми адиб таваллуди куни 17 сентябрда Адиблар хиёбонида бўлиб ўтади.