Вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун “сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш топширилди. Бунда, мазкур боғларнинг камида 60-70 фоизи “яшил ҳудуд” бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайди.
Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан сайилгоҳ (жами – 12 та), “яшил майдон” ва аллея (жами – 25 километр), кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида “яшил майдон”лар ташкил этиш лозим.
Шу билан бирга, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экиш керак.