- Садриддин Бавабекович Эшонқулов  -  судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига;

- Абдуҳалим Абдураимович Аҳмедов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

- Тўрабек Абдуровубович Қодирқулов -  судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти маъмурий судининг  раиси лавозимига;

- Ғолибжон Сайитжонович  Давлатов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти  маъмурий судининг раиси лавозимига;

- Алишер Абдурашидович Абдураҳмонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар  бўйича судлов ҳайъати раиси  лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан ёзма аризаларига асосан, Бухоро вилоят  маъмурий судининг раиси  С. Турсунов ва Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А.  Мадаминов  эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.