Мазкур ижтимоий лойиҳада Тошкент Ботаника боғи илмий ходимлари болаларга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, ўсимликлар оламини асраб-авайлаш ҳамда Тошкент Ботаника боғи коллекциясида мавжуд, юртимизни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштиришда фойдаланилиб келинаётган манзарали дарахт, бута ва игнабаргли ўсимликларнинг ботаник тавсифи, тарқалиши, уларни кўпайтириш ҳамда экиш бўйича тавсиялар берди.

Болажонларда атроф-муҳитни асраш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ушбу дарахтларнинг фотосуратлари чизилди.