2022 йилнинг 31 августидан 5 сентябрига қадар my.gov.uz (ЯИДХП)даги “Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш”, “Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш”, “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия” ҳамда автомобиль бошқаришга электрон ишончнома бериш каби тизим билан боғлиқ хизматлар вақтинча ишламайди.
Маълумот учун: “Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш” хизмати учун тўловни амалга оширганлар рухсатномаси техник ишлар якунидан сўнг тақдим этилади.