Компания асосчиси роботнинг катта истиқболга эга эканлигига ишончи комил. Унинг ижоди одамлар томонидан яратилганидан деярли фарқ қилмайди.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, робот 99 фоиз ҳолларда инсон ҳайкалтарошнинг ўрнини босиши мумкин. Шу билан бирга, компания уларнинг технологияси усталарнинг қўл меҳнатининг ўрнини боса олмаслигини ҳам яхши англайди. Робот фақат иш жараёнини яхшилаши, ҳайратга соладиган ҳақиқий асарлар яратиш жараёнини осонлаштириши ва тезлаштириши мумкин.

Тахминан 4 метр баландликдаги робот “1L”, деб номланади. У ҳатто энг қийин шароитларда ҳам мармарнинг энг кичик бўлакларини кечаю кундуз аниқ сайқаллаш имконига эга. Технология илм-фандаги катта ютуқ сифатида қаралмоқда.