ЮНИCЕФ ҳисоботида айтилишича, 33 мамлакатда яшовчи дунёдаги 2,2 миллиард боланинг деярли ярми “ўта юқори хавф” тоифасига киради. Улар орасида Ҳиндистон, Филиппин, шунингдек, Марказий Aфрика Республикаси, Чад, Нигерия ва Гвинея каби бир қанча мамлакатлар болалари бор. Қайд этилишича, иқлим инқирози уларнинг саломатлиги, таълими ва ҳимоясига таҳдид солади, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган касалликларга дучор қилади.
“Биз биринчи марта иқлим ўзгаришида болалар қаерда ва қандай ҳимоясиз қолаётгани тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлдик ва бу чиндан даҳшатли. Иқлим ва атроф- муҳит таъсири болалар ҳуқуқининг бутун спектрини бузмоқда — тоза ҳаво, озиқ-овқат ва хавфсиз сув, таълим, уй-жой, эксплуатациядан озод бўлиш ва ҳатто омон қолиш ҳуқуқи ҳам таъминланмаган. Деярли ҳеч бир боланинг ҳаёти эътиборсиз қолдирилмайди”, деди ЮНИCЕФ ижрочи директори Генриетта Форе.
Ҳисоботда шу пайтгача жарб кўрган болалар сони кўрсатилсада, иқлим ўзгариши таъсири тезлашиши билан бу рақамлар яна ҳам ёмонлашиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Болалар иқлим ва экологик таъсирнинг ҳалокатли кўплаб комбинациясига дуч келмоқда. Чунки сув ва санитария, соғлиқни сақлаш ва таълим каби асосий хизматлар етарли эмаслиги сабабли заифлик юзага келмоқда”, дейилади ҳисоботда.
Швециялик эко-фаол Грета Тунбергнинг айтишича, сўнгги ҳисобот глобал иқлим ўзгаришидан биринчи бўлиб болалар азоб чекишини тасдиқлайди ва у дунё раҳбарларини бу йил БМТнинг иқлим ўзгариши конференциясида нутқ сўзлашга эмас, балки чора кўришга чақирди.