Бироқ ундай эмас. Ҳидни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишда, аввало, маҳсулотнинг асосий вазифаси ифор тарқатиш бўлмаслиги талаб қилинади. Маҳсулот бошқа вазифани бажариши ҳамда ундан тараладиган ифор унинг қўшимча хусусияти ҳисобланиши керак.

Мисол учун, хорижий давлатлар амалиётида ип толасининг ҳидини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга эришилган. Ип толаси тикувчилик ва тўқимачилик саноатида ишлатилади ва у ҳид таратиш вазифасини бажармайди.

Ҳидли пайпоқлар айнан шу ип толасидан тикилади ва ундан яратилган маҳсулотларнинг ҳиди ўша ип толасини эслатади, деб ёзмоқда Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.