Гап 17 нафар Хитой фуқароси, 17 нафар Индонезия фуқароси ва беш нафар Филиппин фуқароси ҳақида бормоқда. Улар бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти. Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, кема Хитойнинг Penglai Jinglu Fishery Co компаниясига тегишли, дейилади mir24.tv сайтида.

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. ХХР Раиси Си Цзиньпин фавқулодда вазият содир бўлган жойга қўшимча қутқарув кучларини юборишни буюрди, дея хабар бермоқда “Синхуа” ахборот агентлиги.