“Чандраян-3” ускунаси қўниш ва ҳаракатлантирувчи модуллар ҳамда Ой роверидан иборат. Қўниш қисми 17 август куни ускунадан ажралиб чиқади ва ҳинд мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 23 август куни Ҳиндистон вақти билан соат 17:47 да Ой юзасига қўнади.

Чандраян-3 миссияси аввалги Чандраян-2 миссиясини ишга тушириш вақтида йўл қўйилган бўлиши мумкин бўлган хатоларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳиндистоннинг Чандраян-2 космик кемаси 2019 йил 20 август куни Ой орбитасига чиқди, деб хабар беради mir24.tv.