Штат ҳукумати баёнотида айтилишича, Тирунелвели, Тутикорин, Тенкаси ва Каньякумари округи кўпроқ зарар кўрди.
Ҳокимият маълумотларига кўра, Тутикорин округига атиги 15 соат ичида 600 миллиметр ёғингарчилик кузатилди, қўшни туманларга эса 260 дан 173 миллиметргача ёмғир ёққан. Тамилнад бош вазири Мутхувел Карунанидхи Сталин жабрланган ҳудудларда ёрдам марказларини ташкил этиш ва керак бўлса, одамларни сув тошқини зонасидан зудлик билан эвакуация қилишни буюрди. Минтақага табиий офатларга қарши курашиш миллий кучларининг икки гуруҳи юборилди.
Кучли ёғингарчилик туфайли зарар кўрган ҳудудларда душанба дам олиш куни деб эълон қилинди. Барча мактаблар, коллежлар, банклар, хусусий муассасалар ва давлат секторидаги компаниялар ёпиқ. Ҳиндистон метеорология департаменти Жанубий Ҳиндистонда ёғингарчилик давом этиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради tass.ru.