"Дунё" АА'нинг хабар беришича, Тошкент шаҳрида ҳаётга тадбиқ этиладиган лойиҳа янги авлод сунъий интеллект иловаларини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида илғор имкониятлар билан жиҳозланган замонавий объектни лойиҳалаш, технологиялар харид қилиш ва қурилиш ишларини бажаришни ўз ичига олади.

"Larsen & Toubro" муҳандислик компанияси томонидан тарқатилган хабарда мазкур лойиҳа "муҳим" буюртма деб аталган.

Маълумотлар маркази илғор хавфсизлик технологияларидан фойдаланган ҳолда конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам тизимлар билан жиҳозланади, дейилади компания баёнотида.
Лойиҳа минтақадаги маълумотлар марказлари инфратузилмаси учун янги стандартларни жорий қилади, илғор технологияларни барқарорликка бўлган қатъий интилиш билан уйғунлаштиради.

"Larsen & Toubro" Ҳиндистоннинг қиймати 27 миллиард АҚШ долларига тенг трансмиллий компанияси бўлиб, дунёнинг турли минтақаларида фаолият юритади, EPC-лойиҳалар (муҳандислик, харид қилиш ва қурилиш ишлари), юқори технологияли ишлаб чиқариш ва хизматлар билан шуғулланади.