Ҳисоблаш давом этаётганига қарамай, альянс қуйи палатадаги 272 ўринни қўлга киритди, бу 543 ўринли парламентда кўпчиликни ташкил этиш учун етарли, дея хабар беради сайлов комиссияси сайтида.

Модининг “Бҳаратия Жаната парти” партияси 224 ўринни қўлга киритди ва бошқа 16 та сайлов округида жами 240 ўрин билан етакчилик қилмоқда.

Асосий мухолифатдаги “Ҳиндистон миллий конгресси” партияси 88 ўринни қўлга киритди ва яна 11 та сайлов округида етакчилик қилмоқда, бу эса партияга 99 ўрин берилиши кутилмоқда – беш йил аввал, охирги сайловда қўлга киритган 52 ўриндан икки баравар кўп, деб хабар беради ria.ru.