Ҳиндистоннинг Бихар штатида шифохоналар гавжум. Икки кун ичида 400 киши шифокорларга мурожаат қилишди. Ҳиндистон шимолида жазирама иссиқ туфайли 100 га яқин одам ҳалок бўлди.
Ҳиндистон шимолида деярли икки ой давомида ғайритабиий юқори ҳарорат ҳукмрон. Уттар-Прадеш штатида жазирама туфайли электр таъминоти узилиб қолди. Электр узатиш тармоқларида юклама ҳаддан ташқари ортиб кетди. Одамлар вентилятор ва кондиционердан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлишмоқда.
Покистонда ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошди. Кўчалар бўшаб қолган. Маҳаллий корхоналар ва бозорлар ёпилмоқда. Аҳоли пунктларида махсус лагерлар ташкил этилган бўлиб, у ерда сояда ўтириш ва сув ичиш мумкин, деб хабар беради mir24.tv.