Истанбул шаҳридан Фарғона, Урганч ва Самарқанд шаҳарларига авиақатновларни 2021 йил 5 майдан 1 июнга қадар тўхтатиш;

Ҳиндистон ва Туркияга сайёҳлар учун мўлжалланган барча чартер қатновларни жорий йил 10 майдан бошлаб эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар тўхтатиш;

Тошкент-Истанбул йўналишида авиақатновларни вазиятдан келиб чиқиб, жорий йил 10 майдан бошлаб  паритет асосида (талабдан келиб чиқиб) камайтиришга қарор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.