Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида жазирама иссиқдан 11 киши ҳалок бўлди. Яна 50 нафар жабрланувчи офтоб уриши туфайли касалхонага ётқизилган. Кундузи очиқ ҳавода бўлиб ўтган тадбирда одамларнинг соғлиғи ёмонлашди.

Маълум қилинишича, Ички ичлар вазирлигининг ижтимоий фаолларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтаётганди. Бу вақтда ҳарорат Цельсий бўйича +38 даражага етган.

Маросим саот 11:30 да бошланиб, 13:00 гача давом этган ва уни томоша қилиш учун минглаб одамлар йиғилган. Энди қурбонларнинг оилаларига 500 минг рупий (6 минг доллар) товон пули тўланади.