Бу ҳақда Чатра туман полиция бошқармаси хабарида айтилади.
Самолёт бахтсиз ҳодиса оқибатида танасининг 60 фоиздан ортиқ қисми куйган 41 ёшли эркакни Нью-Деҳлига олиб кетаётган эди. Ҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмган бошқа одамлар орасида икки нафар учувчи, икки нафар тиббиёт ходими ва эркакка ҳамроҳлик қилган икки нафар йўловчи бор эди.
Аввалроқ Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси Redbird Airways авиакомпаниясининг Beechcraft C90 самолёти Ранчи шаҳридан Нью-Деҳлига учгани ҳақида хабар берган эди. Парвоз бошланганидан тахминан 23 дақиқа ўтгач, экипаж билан алоқа узилди ва самолёт радарлардан ғойиб бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат ноқулай об-ҳаво шароитида содир бўлган. Ҳалокат юзасидан тергов бошланди, деб хабар берди report.az.