Дастлабки учрашувлар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасида бўлиб ўтди.
Мулоқотда мамлакатимиздаги инвестиция сиёсати, хорижий сармоядорларга берилаётган имтиёз ва енгилликлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Суҳбат давомида айни соҳада ўзаро ҳамкорлик кўламини ошириш, тажриба алмашиш, қолаверса, чарм маҳсулотларини сотиш бўйича бир қатор манфаатли таклифлар ҳам илгари сурилди.
Шунингдек «Ўзчармсаноат» уюшмаси делегацияси чарм корхоналар учун хом ашё ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «Ramsas» компанияси раҳбари билан мулоқот ўтказди.
Ҳиндистонлик тадбиркор учрашувда давомида Ўзбекистон билан чарм саноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувга эришди. Ҳинд компаниясининг филиали мамлакатимизда очилиши бўйича мулоқотлар ўтказилди.
Уюшма делегацияси айни вақтда Агра ва Канпур шаҳарларида ҳам Ҳиндистонлик инвесторлар билан мулоқотларга киришган, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.