Шифокорларнинг сўзларига қараганда, келтирилган беморларда кўнгил айнишидан тортиб ҳушидан кетишгача бўлган жуда кўп аломатлар кузатиляпти. Indian Express газетасига давлат шифохонасининг шифокори Элуру «Беморларда, айниқса болаларда кутилмаганда қайд қилиш кузатиляпти. Унгача улар кўз ачишидан шикоят қилган эканлар. Бир қанчаси ҳушидан кетиб қоляпти», — деб сўзлаб берган.
Одамлар шифохонага жойлаштирилган ҳудудга расмийлар ташриф буюрган. Андхра-Прадеш штати соғлиқни сақлаш вазири Кали Кришна Шриниваснинг таъкидлашича, беморларнинг қонида вирус инфекциясининг ҳеч қандай исботи аниқланмаган. У «қанақангидир номаълум касаллик ҳақида гап кетаётгани, унинг нима эканлигини фақат лаборатория таҳлил натижалари кўрсатиши мумкинлиги» ҳақида сўзлаган, деб хабар беради Российская газета.