Ўрта мактаб ўқувчилари имтиҳондан сўнг мактабдан қайтаётганларида ёмғир ёға бошлади. Улар дарахт тагига паноҳ топишди. Яшин уриши оқибатида олти нафар ўсмир ва икки нафар катта ёшли одам ҳалок бўлди. Бир ўқувчи оғир жароҳатланди.

Чхаттисгарх ҳукумати қурбонларнинг оилаларига 400 минг ҳинд рупияси (тахминан 4,8 минг доллар) миқдорида товон пули тўлашини маълум қилди.

Миллий жиноятларни қайд этиш бюроси тадқиқотига кўра, Ҳиндистонда 2010 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда яшин уриши билан боғлиқ ўлим кескин ўсган. Ҳиндистонда ҳар йили яшин уриши оқибатида 2 мингга яқин одам ҳалок бўлади, деб хабар беради report.az.