Электр узатиш линиялари шикастлангани сабабли кенг кўламли электр узилишлар бошланган. Мамлакатнинг энг зич жойлашган шаҳри - Мумбайда фавқулодда эвакуация ҳолати эълон қилинган.

Аравия денгизининг қирғоқбўйи минтақаларида истиқомат қилувчи 100 мингдан ортиқ аҳоли эса аллақачон уйларини тарк этишган.

Ҳокимият табиий офат натижасида бинолар вайрон бўлиши, транспорт алоқалари узилиши, дарахтлар синиши ҳамда қишлоқ хўжалик экинзорлари сув остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, "аср бўрони" Ҳиндистонда икки кун, яъни 5-июнгача давом этади.