Бу ҳақда Press Trust of India агентли маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Ҳодиса Шарқий Жантиа Хилс тоғли ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган конда содир бўлган. Портлаш юз берган жойдан 18 кишининг жасади топилди, бир киши қутқарилди. Агентлик маълумотларига кўра, яна бир неча киши вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар берди report.az.