Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилотининг (ISRO) Чандраян-3 зонди Ойнинг нариги томонининг янги суратларини юборди. Улар Twitter ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

Суратлар LHDAC камераси томонидан олинган бўлиб, тадқиқотчилар унинг ёрдамида фазовий кеманинг қўниш ҳудуди хавфсизлигини аниқлайди.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” станцияси Ой орбитасига муваффақиятли кириб боргани хабар қилинганди, деб хабар беради korrespondent.net.