Вазият БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида муҳокама қилинади.

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” радикал гуруҳи Тел-Авивга баллистик ракета учиргани ҳақида хабар берди. Бу ҳаракатлар Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, “Ливан ва унинг халқини ҳимоя қилиш учун” амалга оширилди, деди жангарилар 25 сентябрь, чоршанба куни.

Бу 2023 йил 7 сентябрда ҲАМАС террорчилик гуруҳининг Исроилга кенг кўламли ҳужумидан сўнг Яқин Шарқда можаро авж олгандан бери биринчи марта содир бўлди. Исроил Ливандан ракетани уриб туширгани, қурбонлар ва жароҳатлар бўлмаганини билдирди, деб хабар беради dw.com.

Шу билан бирга, “Ҳизбуллоҳ” ракетаси Тел-Авив ҳудудига биринчи марта етиб келди, деди Исроил армияси вакили AFPга.