Жумладан, Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдосида ютиб, фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси 41,6 гектар ер майдонини аукционга чиқармасдан тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтларида қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.