Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов иштирок этди.
Учрашувда таъкидланганидек, Хитойнинг йирик IT компанияси учун Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкор давлатдир.
Учрашув доирасида томонлар «Huawei» компанияси иштирокида АКТ соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, шу жумладан Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни муҳокама қилди, хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.