- фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;

- шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;

-вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;

- вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

“112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:

  • 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;
  • 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;
  • 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.