Тадбирни ўтказишдан мақсад, болаларга янги ўзбек анимацион фильмларини кўрсатиш, уларда яратилаётган мультипликацион асарларга қизиқиш ва муҳаббат уйғотишдир.
Болалар учун Мультипликацион фильмлар студияси томонидан яратилган “Чархпалак 2019”, “Чархпалак 2020”, “Миттивой”, “Ғилдиракли уй”, “Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар”, “Автосаргузаштлар”, “Қувват” каби мультфильмлар намойиш этилди.
Шу билан бирга, тадбир давомида болажонлар ўзбек аниматорларининг иш жараёнини кузатиш ва улар билан бирга турли анимациялар чизиш имкониятига эга бўлишди. Мутахассислар томонидан маҳорат дарслари, учрашувлар ўтказилди. Махсус мультқаҳрамонлар билан болалар ўртасида турли ўйинлар, шартли мусобақалар ўйналди.
Тадбир давомида фаол иштирок этган болажонларга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.