Аввал хабар берганимиздек, мусобақада ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти.
Турнирда учинчи рақам остида сараланган Султонов кеча 1/8 финал баҳсида швейцариялик Николас Парицциага қарши кортга чиқди. Бир соату 17 дақиқа давом этган учрашувда Султонов рақибини 6/1, 6/2 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг чорак финалига йўл олди.
Эалатиб ўтамиз, теннисчимиз бундан аввал испаниялик Белло Кабрерани 73 дақиқа давом этган илк давра учрашувида 6/2, 6/0 ҳисобида доғда қолдирган эди.