Нуротадаги «Чашма» тарихий меъморий мажмуаси атрофида тумандаги ҳунармандларнинг доимий фаолият олиб бориши учун «Ҳунармандчилик маркази» ташкил этилди.
Қурилишига 2,2 миллиард сўм маблағ сарфланган марказ 33 нафар ҳунармандга мўлжалланган бўлиб, ўқув, тош ўймакорлиги, заргарлик, кулолчилик, каштачилик, кутубхона ҳамда савдо растасидан иборат,деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.