Нуфузли мусобақанинг белбоғли кураш бўйича ўтказилган беллашувларида жами 14 нафар спортчимиз ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ёш ва умидли полвонларимиз бош мураббий Усмон Маҳаматов раҳбарлигида мусобақада ҳар жиҳатдан муносиб иштирок этишди.

Қувонарлиси, полвонларимиз 5 сентябрь кунги беллашувларда 7та олтин, 3та кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритиб, норасмий умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллашди.
I МДҲ ўйинларининг белбоғли кураш мусобақаларида ўз вазн тоифаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Олтин медаль соҳиблари:
-52 кг: Фарангиз Абдунабиева,
-66 кг: Мафтунабону Маҳмудова,
-75 кг: Нусратбек Султонбоев,
-90 кг: Ойбекжон Муҳаммадов,
-57 кг: Камронбек Ортиқов,
-68 кг: Ойбек Султонов,
-82 кг: Муҳаммаджон Расулов,

Кумуш медаль:
-48 кг: Моҳигул Ибрагимова,
-58 кг: Бийбигаухар Полатбаева,
-76 кг: Земфира Азатова,
Бронза медали:
+76 кг: Мунисахон Носирова.
Шу тариқа белбоғли курашчиларимиз Қозон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтарилишига эришди. Вакилларимиз жами 11та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Россия терма жамоаси 4 та олтин, битта кумуш ва 6 та бронза медали билан иккинчи, 2 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиққан Қозоғистон терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди.

Туризм ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати