Испаниянинг «Iberojet» авиакомпанияси Мадрид — Тошкент ва Мадрид — Урганч йўналишлари бўйича чартер йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда.
Тошкентга биринчи рейс 2024 йил 2 сентябрга, Урганчга — 2024 йил 8 сентябрга белгиланган.
Парвозлар икки ҳафтада бир марта Airbus А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
«Iberojet» — бош қароргоҳи Мадридда жойлашган йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга ихтисослашган Испания авиакомпанияси.