Аҳамиятлиси, рўйхатдан Ўзбекистон миллий ва Олимпия терма жамоаси вакили, легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам ўрин эгаллаган. Вакилимиз "Ньюкасл" вакили Гаранг Куол (Австралия), МЮ футболчиси Зидан Иқбол (Ироқ), "Халл Сити" аъзоси Аллоҳёр Саидманеш (Эрон) каби таниқли тенгқурлари билан бир қаторда эътироф этилди.
ОФК ҳамюртимизга қуйидагича таъриф берди:
"Иброҳимҳалил Йўлдошев — Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини кузатиб борадиган мухлислар Иброҳимҳалил Йўлдошевни 2021 йилда "Пахтакор"нинг чап қанот ҳимоячиси позициясида ўтказган ажойиб ўйинларидан сўнг қитъанинг энг истеъдодли ёшларидан бири сифатида билади. Шундан бери у Ўзбекистон м.т.ж. таркибида 12 та ўйинда майдонга тушди, Россия Премьер лигаси иштирокчиси "Нижний Новгород" клубига кўчиб ўтди ва ўз устида ишлашда давом этди".